Компания ҳақида
Пишлоғингизни ҳимоялаш ва сақлаш соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга ривожланаётган компания. Қаттиқ ва ярим қаттиқ пишлоқлар учун қопламалар ишлаб чиқаради.


Экспертлигимиз асоси:

• пишлоқлар қопламаси бўйича технолог сифатида 12 йиллик иш тажрибаси;

• уста пишлоқпаз мутахассислиги;

• Россия ва бошқа бозорларда тонналаб сотиладиган кўплаб рецепт ва маҳсулотлар муаллифи;

• Умумроссия ёғ ва пишлоқ ишлаб чиқариш илмий-тадқиқот институти билан биргаликда олиб борилган илмий тадқиқотлар.

Маҳсулотларимиз
Ярим қаттиқ ва қаттиқ пишлоқнинг ўзгача таъми «табиий етилиш» жараёни ёрдамида яратилади. Пишлоқнинг ўзгача таъми ва четининг консистенцияси яратилиши жараёда қоплама асосий компонент ҳисобланади. Қоплама туфайли пишлоқнинг намлиги секинроқ чиқиб кетади, шунингдек маҳсулотнинг етилиш жараёнида моғор ўсишининг олди олинади.

Барча қопламалар Умумроссия ёғ ва пишлоқ ишлаб чиқариш илмий-тадқиқот институтида (РФА «В.М.Горбатов номли озиқ-овқат тизимлари ФИМ» ФДБИМ филиали, Углич ш.) пишлоқ ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтган. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш протоколи ва декларациясига эга.

ЭКОКРОУТ

Латексли (Полимерли) қоплама

Қуригач, пишлоқ қопламаси ялтироқ, пишлоқнинг устига зич ёпишадиган эластик қатлам ҳосил қилади. Стандарт латексли қопламанинг барча хусусиятларига эга бўлган ҳолда, пишлоқнинг четини механик зарар етиши ва моғор ўсишидан ҳимоя қилади, шунингдек ўзининг ноёб хусусиятларига эга.

Хусусиятлари:

1) Таъмга таъсир қилмаган ҳолда намлик йўқотилишини камайтиради;

2) Пишлоқнинг четини механик зарар етиши ва моғор ўсишидан ҳимоя қилади;

3) Қоплама пишлоқнинг юзаси бўйлаб бир текисда тақсимланишини таъминлайди, пишлоқнинг ёғли юзасида чигаллашмайди;

4) Пишлоқ етилишида микробиологик жараёнларни бузмайди;

5)Пишлоқнинг ташқи кўринишини яхшилайди.

1000 кг маҳсулотга сарфланиш нормаси - 10±3 кг қоплама.

Сиз оладиган фойда:


Нам йўқотилиши 50 фоизга камаяди.

Пишлоқни парваришлашга сарфланадиган вақт камаяди.

Пишлоқ боши бўялмай қолиши эҳтимоли камаяди.

Юқори органолептик кўрсаткичлар.

Қопламасининг асосий ранглари

Фақат сизнинг маҳсулотингиз учун қопламанинг ранг гаммасини ишлаб чиқишимиз мумкин.

Қизил
Сариқ
Қора
Рангсиз
Тўқ шоколад
Тўқ сариқ
Оқ
Кумуш ранг

ЭКОКРОУТ

Суюқ мум

Тозаланган микрокристаллик мум асосидаги бетакрор, янги қоплама. Пишлоғингизга нафас олиш имконини беради. Пишлоқ учун қоплама жилосиз ва пайпаслаганда ёқимли, маҳсулотингизнинг нафислигини намойиш қиладиган қатлам ҳосил қилади. Пишлоқ табиий кўриниш касб этади.

Хусусиятлари:

1) Таъмга таъсир қилмаган ҳолда намлик йўқотилишини камайтиради;

2) Пишлоқнинг четини механик зарар етиши ва моғор ўсишидан ҳимоя қилади;

3) Қоплама пишлоқнинг юзаси бўйлаб бир текисда тақсимланишини таъминлайди, пишлоқнинг ёғли юзасида чигаллашмайди;

4) Пишлоқ етилишида микробиологик жараёнларни бузмайди;

5)Пишлоқнинг ташқи кўринишини яхшилайди.


1000 кг маҳсулотга сарфланиш нормаси - 7±3 кг қоплама.

Сиз оладиган фойда:


Нам йўқотилиши 50 фоизга камаяди.

Пишлоқни парваришлашга сарфланадиган вақт камаяди.

Пишлоқ боши бўялмай қолиши эҳтимоли камаяди.

Классик ялтирамайдиган ва анча табиий кўриниш. Пишлоқ мумлангандек кўриниш касб этади.
Қопламасининг асосий ранглари
Фақат сизнинг маҳсулотингиз учун қопламанинг ранг гаммасини ишлаб чиқишимиз мумкин.
Қизил
Сариқ
Қора
Рангсиз

ЭКОКРОУТ

Жидкий воск

(для колбас)

Колбасасимон пишлоқ, хом дудланган ва хом сурланган маҳсулотлар учун. Ботириб олиш усули билан иккиламчи қадоқлаш сифатида фойдаланилади.

Хусусиятлари:

1) Таъмга таъсир қилмаган ҳолда намлик йўқотилишини камайтиради;

2) Пишлоқнинг четини механик зарар етиши ва моғор ўсишидан ҳимоя қилади;

3) Қоплама пишлоқнинг юзаси бўйлаб бир текисда тақсимланишини таъминлайди, пишлоқнинг ёғли юзасида чигаллашмайди;

4) Хавфсиз фунгицид воситалар киритилган;

5) Пишлоқнинг ташқи кўринишини яхшилайди.


1000 кг маҳсулотга сарфланиш нормаси - 10±3 кг қоплама.

Сиз оладиган фойда:


Сақлаш ва сотиш жараёнида маҳсулот қуриши камаяди.

Батонларни тозалаш ва ювишга сарфланадиган вақт камаяди.

Батон биринчи марта ботирилгандаёқ таркиб билан тўлиқ қопланади. Колбасаларнинг ёғли юзасига суртиш мумкин.

Қатлам ивитилганидан ва батон ҳосил бўлганидан кейин бактерицид препаратлардан фойдаланилишини истисно этади.
Қопламасининг асосий ранглари
Фақат сизнинг маҳсулотингиз учун қопламанинг ранг гаммасини ишлаб чиқишимиз мумкин.
Қизил
Сариқ
Қора
Рангсиз

ЭКОКРОУТ

Табиий гель-елим

Зираворлар пишлоқ, колбаса ва гўшт маҳсулотларида мустаҳкам қолиши учун қоплама. Маҳсулотнинг келиб чиқиши табиий бўлиб, истеъмол учун хавфсиз, таркибий қисмлари табиий. Тўлиқ рангсиз.

Хусусиятлари:

«ЭКОКРОУТ Табиий гель-елим» хусусиятлари

1) Пишлоқ, колбаса ва гўшт маҳсулотларида зиравор ва кўкатлар мустаҳкам қолишини таъминайди;

2) Еса бўлади;

3) Тайёр маҳсулотнинг таъмини турлича ўзгартириш имконини беради;

4) Фақат табиий таркибий қисмлардан иборат;

5) Пишлоқ етилаётганда микробиологик жараёнларни бузмайди.

Сиз оладиган фойда:


Чиройли ва хушбўй ҳидли маҳсулот.

Зираворлар билан бирга истеъмол қилиш мумкин.

Бирга пиширилган пишлоқларнинг таъмини ва кўринишини турлича ўзгартириш мумкин.

Пишлоққа нисбатан мутлақо нейтрал, таъми ва ҳиди йўқ.

ЭКОКРОУТ

Еса бўладиган ҳимоя

Пишлоқнинг чети билан бирга еса бўладиган қоплама! Табиий полисахаридларга асосланган, қаттиқ, ярим қаттиқ ва юмшоқ пишлоқлар учун тўлиқ еса бўладиган, рангсиз ҳимоя қопламаси. Қобиқда пишадиган пишлоқлар учун тўғри келади.

Хусусиятлари:

1) Пишлоқ бошида деярли кўринмайдиган шаффоф қатлам ҳосил қилади;

2) Таъмга таъсир қилмаган ҳолда намлик йўқотилишини камайтиради;

3) Етилиш ва сақлаш жараёнида қоплама пишлоқ бошларини бактерия ва замбуруғлардан ҳимоя қилади, улар пишлоқнинг ичига тушишининг олдини олади;

4) ҳидсиз, еса бўлади.

1000 кг маҳсулотга сарфланиш нормаси - 7±3 кг қоплама.

Сиз оладиган фойда:


Пишлоқнинг чети табиий кўринишга эга бўлади.

Нам йўқотилиши 50 фоизга камаяди.

Пишлоқни парваришлашга сарфланадиган вақт камаяди.

Пишлоқни қопламасини кўчирмасдан ейиш мумкин.

Пишлоқлар учун парафин-мумли қоплама

Мазкур қоплама пишлоқ классий усулда етилиши учун қўлланилади ва унинг яхши сақланишини, истеъмолчига етказиб берилишини таъминлайди.
Қалин, пишлоқнинг устидан яхши ажрайди, шунингдек пишлоғингизни қуриш ва моғор ўсишидан тўлиқ ҳимоя қилади. Мумли қопламадан табиий ва колбасали пишлоқни қоплаш учун фойдаланилади.

Хусусиятлари:

1) Қуришдан буткул ҳимоя қилади

2) Пишлоқнинг четини механик зарар етиши ва моғор ўсишидан ҳимоя қилади;

3) Ботириб олиш усулида суртилади, 10 сонияда қотади;

4) Турли хил рангга эга;

5) Пишлоқнинг ташқи кўринишини яхшилайди.

1000 кг маҳсулотга сарфланиш нормаси – 20±3 кг қоплама.

Сиз оладиган фойда:


Пишлоқнинг сифати сақланади.

Пишлоқни парваришлашга сарфланадиган вақт камаяди.

Ҳимоя қатлами тез ҳосил бўлади.

Маҳсулотингизнинг ноёблиги яққол кўринади.
Устунликларимиз
Маҳсулот сифати доим яхшилаб борилади
Индивидуал ечимлар
Юқори сифат
Технологик маслаҳатлар
Алоқа учун контактларимиз

E- mail: kreolyar@mail.ru
Алоқа учун tel:
+7 (910) 812-00-33
+7 (915) 960-05-05
+7 (910) 821-50-00
Ишлаб чиқариш манзили: Россия, 150044, Ярославская область, г. Ярославль, ул. Полушкина Роща, 16 стр. 38